Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 01:10 / 14.12.2017
4837
1 дақиқада ўқилади
АҚШда таянч ставка жорий йил ичида 3 марта оширилди
Фото: AP Photo / Richard Drew
АҚШ Федерал захира тизимининг очиқ бозорлар қўмитаси декабрдаги йиғилиши натижаларига кўра, таянч ставкани 1-1,25 фоиздан 1,25-1,5 фоизгача оширишга қарор қилди.
Бу эса 2017 йилда Федерал захира тизими таянч ставкасининг учинчи марта оширилишидир. Бундан аввалроқ ставка 2 марта: мартда йиллик 0,75-1 фоизгача, июнда 1-1,25 фоизгача оширилганди. 2007-2008 йилларда ставка 2008 йил декабрдаги 0-0,25 фоизгача етмагунча секин-аста тушиб борилган.