09:15 / 14.12.2017
4175

ОАВ: Дания суди ИШИДга қўшилган данияликни фуқароликдан маҳрум этди

Фото: People and Countries

Данияда ИШИДга қўшилган даниялик фуқароликдан маҳрум этилди. Шунингдек, Глоструп шаҳри суди 22 ёшли эркакка 5 йиллик қамоқ жазоси тайинлади, деб хабар қилмоқда Ritzaus Bureau.

Жазоирдан кўчиб келган муҳожирлар оиласида Данияда дунёга келган Анис Лараба 2013 йили, 18 ёшида Сурияга борган. У ўрта мактабни якунлашга ҳам улгурмаган эди. Орадан 9 ой ўтгач, ота-онасидан йўл ҳақини тўлашни сўраб Данияга қайтган. 

Суд уни террорчилик ташкилотига қўшилишда айбдор деб топди. Унинг Сурияда узоқ вақт қолиб кетгани ва террорчилар томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этгани оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилган. Лараба ўз айбини инкор этмоқда ва ҳукм устидан арз қилиш ниятида. 

Top