Пара-Осиё ўйинлари: Ўзбекистон ҳисобида яна 9 та медаль
13 декабрь куни 8 нафар паралимпия спортчиларимиз Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида ўтаётган Пара-Осиё ўйинлари баҳсларида иштирок этиб, паралимпия спортининг енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг турларида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига қўшиб қўйишди. Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Енгил атлетика спорт турида 200 метр масофага югуриш бўйича Суханова Сабина 30.01 натижаси билан олтин медални, шу масофада эркаклар ўртасида кечган баҳсда яна бир ҳамюртимиз Пашаев Дамир 24.15 натижаси билан кумуш медалини қўлга киритди ҳамда 800 метр масофага бўлган югуришда барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Яна 2 та олтин медални ядро отиш бўйича эркаклар ўртасида Рихсимов Муҳаммад (11.42) ҳамда аёллар ўртасида Эргашева Розияхон (7.78) қўлга киритди.
Найза отиш баҳсларида эса спортчимиз Одилов Ёрқинбек найзани 31.02 метрга отиб, олтин медаль соҳибига айланди.
Сузиш спорт турида Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони Фотима Омилова 200 метр масофани 02:36.95 сонияда сузиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллади.
Пауэрлифтинг спорт турида эса 2 та бронза медалини 59 кг вазн тоифасида Раҳимжонов Аббосхон (94 кг) ҳамда 88 кг вазн тофасида Хўжахонов Муҳаммадхон (98 кг) қўлга киритди.
Шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси спортчилари 15 та олтин , 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 20 та медални нахт қилиб қўйишди. Умумжамоа ҳисобида эса 30 Осиё мамлакатидан келган 800 нафар спортчи орасида 4-ўринни эгаллаб келишмоқда.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024