Ҳисоб палатаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисига ўринбосар бўлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икромовнинг ўринбосари этиб тайинлаган.

Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар Бухоро вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган. Ундан аввал эса - 2016 йилнинг март ойидан 2017 йилнинг январь ойига қадар вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Ундан олдинроқ Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори сифатида фаолият кўрсатганди.
Мавзуга оид

17:00 / 12.02.2025
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

20:32 / 20.01.2025
Президент барча идораларда молиявий интизом ва тежамкорликка қатъий амал қилишга чақирди

17:50 / 30.09.2024
Ҳисоб палатаси раисига икки нафар ўринбосар тайинланди

14:21 / 10.07.2024