Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисига ўринбосар бўлган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икромовнинг  ўринбосари этиб тайинлаган. 

Меҳриддин Абдуллаев. Фото: mf.uz

Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар Бухоро вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган. Ундан аввал эса - 2016 йилнинг март ойидан 2017 йилнинг январь ойига қадар вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Ундан олдинроқ Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори сифатида фаолият кўрсатганди.