Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида ҳибсга олинган фаластинлик миллиардер қўйиб юборилди
Саудия Арабистонида 12 декабрда аксилкоррупцион тергов доирасида сўроқ қилиниш учун ҳибсга олинган фаластинлик миллиардер Сабиҳ ал-Масрий озод этилди. У Ар-Риёддаги уйига қайтган. Бу ҳақда миллиардернинг оиласига яқин манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. У яқин орада мамлакатни тарк этиш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда.
Тадбиркор ўзига ҳеч қандай айблов билдирилмаган ҳолда қўйиб юборилди.
Ал-Масрий Яқин Шарқдаги энг йирик банклардан бири Arab Bank раиси ва Zara Investment Holding асосчиси ҳисобланади. Банк Иордания пойтахти Амманда жойлашган. Масрий, шунингдек, Фаластиннинг энг бой одами, саноатчи Муниб ал-Масрийнинг жияни ҳисобланади. Миллиардер фаластинлик бўлса-да, Саудия Арабистони фуқаролигига эга.
Ноябрь охирида Саудия Арабистонида коррупцияга қарши кампания бошланган эди. Коррупцияда гумон билан ҳаммаси бўлиб 159 киши, жумладан, қироллик оиласи аъзолари ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026