Ўзбекистон | 13:35 / 17.12.2017
8826
1 дақиқада ўқилади

Туркия делегацияси Тошкентга келади

Фото: Anadolu

2017 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳрига Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича агентлиги (TİKA​) раҳбари Сердар Чам бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, TİKA​ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда. Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва бошқа тузилмаларда учрашувлар ва музокаралар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг илк кунларида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг «Микрокредитбанк» раҳбарияти ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланганди. Мазкур келишув бўйича агентлик Ўзбекистонда ўрта ва кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича дастурларни муваффақиятли амалга оширишда кўмак беради.

Маълумот учун, Ўзбекистонда TİKA​ 1994 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид