Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда хорижда яшириниб юрган ватандошларни қайтариш чоралари кўрилмоқда
2017 йил 16 декабрь куни Жиззах вилояти ИИБ, Тергов департаменти, Жиноят-қидирув бошқармаси ва Жиззах вилоят прокуратураси ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жиноят содир этгач, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган жиззахликларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ вакили KUN.UZ’га маълум қилди.
Мажлисда қидирувдаги шахсларнинг яқин оила аъзоларига республикада олиб борилаётган сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги ислоҳотлар, давлат раҳбари томонидан қабул қилинган Афв тўғрисидаги фармон, Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган «Амнистия тўғрисида»ги қарор, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, «қамоқ» эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Маълум қилинишича, қидирувдаги шахс агарда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яширинган бўлса, ҳеч қандай тўсқинликларсиз ватанига қайтиши, фуқаролик паспорти йўқолган ёки амал қилиш муддати ўтган бўлса, консуллик элчихоналаридан ватанга қайтиш гувоҳномаларини расмийлаштириб беришда амалий ёрдам кўрсатилиши, оилавий, моддий аҳволи инобатга олиниши, ўз айбига чин кўнгилдан пушаймонлиги, етказилган моддий зарарнинг 70 фоизи қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қайд этилишича, 2017 йил 25 июнь куни худди шу мазмундаги йиғилишдаги тушунтириш ишлари натижасида Жиззах вилояти ИИБ раҳбариятининг амалий ёрдами билан қидирувда бўлган 15 нафар қидирувдаги шахс ўз ихтиёрлари билан тергов ва суд органларига келишган.
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси, 1-қисми билан қидирувда бўлган А.С. Москва шаҳрида яшириниб юрган. Унинг фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати ўтиб кетгани сабабли Москва шаҳридаги Ўзбекистон консуллигидан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилган. Унинг оилавий аҳволи инобатга олиниб, авиачипта харид қилишда кўмак берилган. Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганидан сўнг, «қамоқ» эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, ҳозирда эркинликда тергов ҳаракатларида иштирок этиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси, 1-қисми, 2441-моддаси, 1-қисми ва 2442-моддаси, 1-қисми билан айбланиб, 9 йил озодликдан маҳрум қилинган, давлат раҳбари томонидан қабул қилинган Афв тўғрисидаги фармон билан озодликка чиққан Мамарасулов Ғолиб сўзга чиқиб, 2012 йилда Москва шаҳри ҳудудида диний оқим даъвати асосида нотўғри йўлга кириб қолганлигини, асл ислом дини моҳиятини тўғри тушунмаганлиги оқибатида адашганлигини, қидирувдаги шахсларнинг яқин оила аъзоларига давлатимиз кечиримли экани тўғрисида сўзлаб берди.
Йиғилишда иштирок этган қидирувдаги шахсларнинг оила аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишиб, қонуний тушунча олишди.
Мавзуга оид
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:57 / 07.01.2026
“Ёввойи тўнғиз деб ўйлабман” – Жиззахда овчи ўз шеригини отиб қўйди
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
13:55 / 11.12.2025