18:10 / 18.12.2017
14101

Қўй-қўзиларни олиб қочган икки нафар аёл фош этилди

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Чўл ҳудудида қаровсиз қолган қўй-қўзиларни олиб қочишни ким уюштиргани аниқланди. Ғиждувон туман ИИБга, "Жовгари" МФЙ, Жовгари қишлоғида яшовчи, Нурали Тилавов Усмонович ариза орқали мурожаат қилиб, 2017 йил 25 ноябрь кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда номаълум шахслар унинг Зафаробод қўрғони, "Кўкча" МФЙда жойлашган қаровсиз қолдирилган қўрасидан жами баҳоси 4.500.000 сўмлик 15 бош қўйларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган эди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Навоий вилояти, Кармана тумани, "Дўстлик" МФЙда яшовчи, 1990 йилда туғилган Н. З. ва унинг жиноий шериклари Кармана тумани, "Маликработ" МФЙда яшовчи, 1968 йилда туғилган Н. М., Навбаҳор тумани, "Совунгар" МФЙда яшовчи, 1984 йилда туғилган Н. З., Кармана тумани, "Ёшлик" МФЙда яшовчи, 1987 йилда туғилган Ҳ. Г. ҳамда Кармана тумани, "Сардор" МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Т. Ж. томонидан содир қилинганлиги аниқланган. Энг ачинарлиси шундаки, ушбу ҳаракатларга икки нафар аёлнинг аралашиб қолгани атрофдагиларни таажжубга солади.

Ушбу ҳолат юзасидан З.Н., М.Н., Ж.Т., З.Н. ва Г.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top