Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги 30 та музей ўз фаолиятини тўхтатади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида хабар қилинишича, белгиланган дастурни амалга ошириш учун 572,3 млрд. сўм қийматидаги маблағ ажратилади.
Қарор бандларида белгиланган дастурга асосан республикада янги 7та музей ташкил этилади. Хусусан, Фарғона вилоятида Эркин Воҳидов номидаги музей, Бухоро вилоятида Мутал Бурхонов музейи, Хоразм вилоятида эса Авесто мероси музейи ташкил қилинади. Шунингдек, 21 та музей қайта таъмирланадиган бино-иншоотлар рўйхатига киритилади. Республикада мавжуд 33 та музей ўз балансида мавжуд тўплам ва экспонатларни бошқа музей тасарруфига топшириш шарти билан тугатилмоқда.
Жорий йилда бошланган «Виртуал музей» лойиҳасининг биринчи босқичида «Темурийлар тарихи» музейига виртуал 3D саёҳат қилиш имконияти пайдо бўлди. 2021 йилга қадар 2 мингдан ортиқ ноёб музей экспонатининг 3D ва аудио шаклидаги «саёҳатнома»си олтита хорижий тилда ҳам ташкил қилинади.
Мавзуга оид
15:32 / 09.04.2026
Президент янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
07:30 / 03.11.2025