10:10 / 20.12.2017
23620

Дунёдаги энг кичкина телефон тақдим этилди

Фото: Clubit New

«Ақлли» функцияларга эга бўлмаган оддий телефонлар катта миқдорда ишлаб чиқарилмоқда ва талабга эга бўляпти. Бироқ оддий телефонлар орасида ҳам тажриба ёрдамида яратилганлари учраб турибди. Clubit New компанияси энг кичкина мобиль телефон - Zanco Tiny T1’ни намойиш этди, деб хабар бермоқда hi-tech.mail.ru. портали.

Таъкидланишича, телефон қўнғироқ қилиш, хабар ёзиши мумкин – ва бўлди. Ҳеч қандай ўйинлар, иловалар, интернет, календарлар ва бошқа функциялар йўқ. Унда тўлақонли клавиатура ҳамда кичик монохромли 12,5 миллиметр кенгликка эга экран бор. У фақат нано-сим-карта орқали иккинчи авлоддаги тармоқларда ишлайди.

Энг қизиғи – ўлчамлар. Zanco телефони 46,7 × 21 × 12 миллиметр ўлчамларга эга, оғирлиги эса атиги 13 грамм. Аккумулятор 3 кунлик кутиш режими ва 180 дақиқалик суҳбатга эга, у microUSB порти орқали қувватлантирилади.

Унинг хусусиятлари бир қадар кулгили кўринади: ёзув китобчаси 300 та алоқага, хотира 50 та СМС ва 50 та сўнгги қўнғироққа мўлжалланган, 32 МБ оператив ва 32 МБ ўрнатилган хотираси, 13 та рингтони бор. Бироқ, унинг нархи анча арзон – аввалдан буюртма қилинса, атиги 30 фунт. Илк маҳсулот 2018 йилнинг майида етказиб берилиши режалаштирилган.

Лойиҳа Kickstarter’да ишга туширилди ва 33,5 мингдан 9 минг долларни йиғди. Маблағ йиғиш давом этмоқда.

Top