КХДР биологик қурол бўйича баёнот берди
КХДРнинг маълум қилишича, биологик қурол захираларига эга эмас ҳамда тегишли изланишларни олиб бораётгани йўқ. Шу тариқа мамлакат АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича янги Стратегиясида тилга олинган маълумотларни рад этди. КХДР ТИВ ҳузуридаги Америка тадқиқотлари институти матбуот хизмати директорининг тегишли баёноти Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан чоршанба куни тарқатилди.
"КХДР ўзининг доимий позициясига содиқ, биологик қуролни ишлаб чиқиш, чиқариш, захираларини тўплаш ва унга эгалик қилишга қаршидир", - дейилади баёнотда. Бундан ташқари, КХДРнинг иддао этишича, АҚШ ОАВ ва расмий шахслари атайин ёлғон маълумотларни тарқатмоқда.
"Бу бизнинг давлатни халқаро даражада яккалатиб қўйиш, шу тариқа КХДРга санкциялар ва босимни оқлашга бўлган навбатдаги уриниш. Шунингдек бу Корея ярим оролида ядро урушини келтириб чиқариш ва уни оқлаш бўйича хатти-ҳаракатнинг бир кўриниши", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин отасининг қабрига боргани ва у ерда ваъда бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024