Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон парламенти амалий тадбирлар режасини имзолайди
2017 йил 20 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Жўғорғу Кенеши Тўроғаси Д.Жумабеков расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Ташриф доирасида қатор учрашувлар режалаштирилган. Юқори мартабали меҳмон, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ҳам бўлади.
Учрашувлар ва музокаралар давомида томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга доир муҳим масалаларни, парламентлараро алоқаларни, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Ташриф дастурида Самарқанд шаҳрининг маданий-тарихий, диққатга сазовор жойларини бориб кўриш, Мустақиллик майдонидаги Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйиш, “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” экспозицияси ҳамда “Ҳазрати Имом” мажмуаси билан танишиш назарда тутилган.
Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қирғиз Республикаси Жўғорғу Кенеши ўртасида икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган Амалий тадбирлар режасини (“Йўл харитаси”ни) имзолаш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026