Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил якунлари бўйича видеоселектор ўтказилади
22 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил якунлари ва 2018 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади. Kun.uz манбаси берган маълумотга кўра, йиғилиш соат 7:30да бошланади.
Видеоселектор йиғилишида барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бир қатор тегишли идора вакиллари, ташкилотларнинг раҳбарлари, прокурорлар, ИИБ бошлиқлари, Халқ депутатлари шаҳар, туман кенгашлари депутатлари, тижорат банкларининг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, Ёшлар иттифоқи вакиллари, коллеж, лицей ва мактаб директорлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари, тиббиёт муассасалари мудирлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, шаҳар, туман ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирок этади.
Ушбу йиғилиш вақтида янги йил номи эълон қилиниши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Конституциянинг 25 йиллигига бағишланган тадбирда Ўзбекистон президенти 2018 йилга ном бериш борасида яқин кунларда Олий Мажлис палаталарига тақдим этиладиган Мурожаатномасида маълум қилишини айтиб ўтган эди.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026