Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Беларусь 2028 йилгача мўлжалланган ҳамкорлик келишувини тузмоқчи
Ўзбекистон ва Беларусь 2028 йилгача мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги янги ҳукуматлараро келишувни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Минскда ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунларига кўра маълум қилинди.
Аввалги келишувнинг амал қилиш муддати 2017 йил 31 декабрда тугайди. Томонлар икки давлат ўртасидаги товар айланмасини 1 млрд долларгача етказиш зарурлигини айтишган. Бироқ бу режаларга қарамай, ҳозирда товар айланмаси 100 млн доллар атрофида бўлиб турибди.
Янги келишув 2018 йил февралигача тайёрланиши режалаштирилмоқда.
Йиғилишда, шунингдек, томонлар икки давлат ўртасидаги саноат кооперациясини янада ривожлантириш, фан ва техника, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа соҳалардаги масалаларни муҳокама қилишган.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026