Ўзбекистон | 13:32 / 21.12.2017
9369
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга янада кўпроқ сайёҳларни қандай жалб этиш мумкин?

Фото: Norma.uz

Қонун ҳужжатлари таъсирчанлигини баҳолаш тизими порталида «Tourist-friendly» тизими бўйича сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси тақдим этилди. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабар қилишича, «tourist-friendly» («сайёҳларга дўстона») тизими бўйича сертификатлаш туристик намойиш қилиш объектлари ҳамда инфратузилманинг санитария нормаларига, доимий равишда иссиқ сув, электр таъминоти резерв тизимлари, видеокузатув тизимлари, хорижий тилларни эгаллаган ходимлар, турли тўлов тизимлари мавжуд бўлиши тўғрисидаги талабларга ва бошқа мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Сертификат эгалари инглиз тилида махсус сифат белгисини қўлга киритишади. У сайёҳга кўрсатиладиган хизматларни танлашда эркин мўлжал олиш имконини беради, дейилади хабарда.

Лойиҳанинг асосий қоидалари қуйидаги жадвалда келтирилган.

Лойиҳага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

UzA Matnazarov Otabek
Тайёрлаган UzA Matnazarov Otabek
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид