Жаҳон | 08:40 / 21.12.2017
17070
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ҳарбийлари чегарага яқинлашган КХДР аскарларига 20 марта ўқ узишди

Фото: Daily Express

Жанубий кореялик чегарачилар КХДР ҳарбий хизматчилари қочиб кетган шимолий кореялик аскарни излаб чегарага яқинлашганидан сўнг, қарийб 20 марта огоҳлантирувчи ўқ узишди. Бу ҳақда «Рёнхап» штаблар бошлиқлари қўмитасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шу билан бирга, орадан 40 дақиқа ўтиб Шимолий Корея томонидан ҳам ўқ товушлари эшитилган, деб хабар бермоқда агентлик.

Аввалроқ турли ОАВда шимолий кореялик яна бир ҳарбий хизматчи Жанубий Кореяга чегара орқали қочиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга оид