Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг янги бюджетида мудофаа харажатлари рекорд даражада оширилди
Япония ҳукумати, 2018 молиявий йил учун (2018 йил 1 апрелда бошланади) рекорд даражадаги мудофаа харажатларни ўз ичига олувчи бюджетни тасдиқлади.
Унга кўра, бюджетнинг умумий ҳажми 97,7 трлн иенани (861 млрд доллар) ташкил қилди. Бу эса жорий йилга нисбатан 260 млрд иенага (2,2 млрд доллар) кўпдир.
Унинг учдан бир қисми ижтимоий соҳага, шу жумладан, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишга сарфланади.
5,19 трлн иена (45,7 млрд доллар) мудофаа соҳасига, хусусан Корея яриморолидаги кескинликдан келиб чиқиб, янги ҳарбий техникани харид қилишга сарфланади. Бундан ташқари, харажатларнинг бир қисми Япония ҳудудида АҚШнинг Aegis Ahore РҚМ тизимларини ўрнатишга йўналтирилади. Умуман олганда, ўтган йилга нисбатан, мудофаа харажатлари 1,5 фоиз ўсган.
Шу билан бирга, Япония вазирлар маҳкамаси жорий йил учун 2,89 трлн иена (25,4 млрд доллар) қийматида қўшимча бюджетни қабул қилди. У табиий офат натижасида етказилган зарарларни қоплашга ва экология экспертизаларини ўтказишга сарфланади.
Япония ҳудуддаги хавфсизлик масалаларининг мураккаб экани туфайли, бир неча йиллардан буён мудофаа харажатларини ошириб бормоқда. Бу эса, бир қанча давлатлар, хусусан Хитойнинг хавотирига сабаб бўляпти.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026