Машҳур Boeing корпорацияси жамоатчиликка ўзининг авиацияни ҳавода ёнилғи билан таъминлашга мўлжалланган дунёдаги биринчи учувчисиз самолётини намойиш этди. New Atlas нашрида келтирилишича, учувчисиз ҳаво танкери авиаташувчилардан ажралиб чиқиш функциясига эга бўлиб, у ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик авиациясини ёнилғи билан таъминлайди.
Янги самолёт асосида Boeing MQ-25 учувчисиз авиацион тизимининг модификациялашган версияси ётади. Ундан, биринчи навбатда, F/A-18 Super Hornet, EA-18G Growler ва F-35C ҳарбий самолётларига ёнилғи етказиб беришда фойдаланилади.
Парвоз тизимининг ўзи ҳам қизиқ. Мустақил бошқарувли танкер ҳавога катапульта ёки ташувчи-самолёт ёрдамида чиқарилиши мумкин. Бундан ташқари, самолёт қанотлари йиғилади ва бу уни қўллаш учун жуда қулай қилади. Boeing Phantom Works компаниясининг ёнилғи қуйиш тизими дастурини бошқараётган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг истеъфодаги адмирали Дон Гаддис шундай дейди:
"Boeing деярли 90 йилдан бери армия учун ҳарбий-денгиз самолётларини ишлаб чиқаради. Бизнинг тажрибамиз ёндашувимизга нисбатан ишонч бағишламоқда. Ишлаб чиқаришга доир шартнома имзоланиши билан, ёзги синовларга тайёрмиз. Лойиҳамиз мақсади - янги учувчисиз разведка ва зарб берувчи самолётларни ишлаб чиқиш".