Спорт | 09:22 / 23.12.2017
13686
2 дақиқада ўқилади

5 дақиқада 3та гол. «Арсенал» «Ливерпуль» билан ўйинда камбэк қилди

«Арсенал» ва «Ливерпуль» Англия чемпионатининг 19-тури доирасидаги учрашувда дуранг натижа қайд этди. Лондондаги «Эмирейтс — Эшбертон Гроув» стадионида бўлиб ўтган беллашув 3:3 ҳисобида якунланди. Мерсисайдликлар сўнгги тўрт тур ичида учинчи марта дуранг натижани қайд этишди.

Филиппе Коутиньо 26-дақиқада учрашувдаги ҳисобни очди. Муҳаммад Салоҳ 52-дақиқада жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Мезбонлар 53- ва 58-дақиқа орасида уч марта тўп киритишнинг уддасидан чиқишди: Алексис Санчес, Гранит Жака ва Месут Ўзил ўз номини таблога ёздириб қўйди. Иккинчи бўлим ўрталарида Роберто Фирмино ҳисобни тенглаштирди.

«Ливерпуль» 35 очко билан АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди, «Арсенал» (34 очко) – бешинчи.

Арсенал – Ливерпуль 3:3 (0:1, 3:2)
Голлар
: 0:1 – 26 Коутиньо, 0:2 – 52 Салоҳ, 1:2 – 53 Санчес, 2:2 – 56 Жака, 3:2 –58 Ўзил, 3:3 – 71 Фирмино.

Арсенал – Чех, Бельерин, Косьельни, Монреаль (Мустафи, 46), Мэйтленд-Найлз, Уилшер, Жака, Ивоби (Уэлбек, 78), Ўзил, Санчес (Уолкотт, 89), Ляказетт.
Ливерпуль – Миньоле, Гомес, Ловрен, Клаван, Робертсон, Хендерсон(Милнер, 13), Жан, Салоҳ, Коутиньо (Окслейд-Чемберлен, 84), Мане(Вейналдум, 80), Фирмино.
Огоҳлантириш: Ивоби (58).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид