Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбeкистон ва Вeнгрия ўртасида ҳукуматлараро битим имзоланди
2017 йилнинг 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Венгрия Ҳукумати ўртасида таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Битим Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Петер Санто томонидан имзоланди.
Мазкур ҳужжат икки давлат олий ўқув муассасаларида таълим олиш учун квоталар бериш, биргаликда илмий тадқиқотлар ҳамда маданий тадбирлар ўтказиш орқали таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратади.
Битимнинг амалий бажарилиши мақсадида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва муассасалари вакилларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
10:51 / 20.01.2026
Венгриянинг MOL компанияси Сербиядаги NIS’да “Газпром” улушини сотиб олади
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026