Гватемала АҚШ ортидан элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди
Гватемала президенти Жимми Моралес 24 декабрда мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилинганини маълум қилди.
“Бугун Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан гаплашдим. Асосий мавзулардан бири Гватемала элчихонасининг Ал-Қудсга қайтарилиши бўлди. Мен ташқи ишлар вазирига бу хусусда тегишли ҳаракатларни бошлаш бўйича кўрсатма бердим”, деб ёзган Моралес Facebook’даги саҳифасида.
АҚШ президенти Дональд Трамп декабрь ойи бошида Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилиб, АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини у ерга кўчириш ҳақидаги қарорни имзолаган. Трампнинг бу қарори Исроилда ижобий қабул қилинган, бироқ қолган кўплаб давлатларда салбий муносабат уйғотган.
БМТ Бош ассамблеяси 21 декабрда АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорининг тан олинмаслиги ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Овоз бериш жараёнида ҳужжатни 128 давлат қўллаб-қувватлаган, 9 давлат, жумладан Гватемала унга қарши чиққан, 35 давлат бетараф қолган.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Хелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13 / 28.09.2024
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55 / 28.09.2024