Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гватемала АҚШ ортидан элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди
Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов
Гватемала президенти Жимми Моралес 24 декабрда мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилинганини маълум қилди.
“Бугун Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан гаплашдим. Асосий мавзулардан бири Гватемала элчихонасининг Ал-Қудсга қайтарилиши бўлди. Мен ташқи ишлар вазирига бу хусусда тегишли ҳаракатларни бошлаш бўйича кўрсатма бердим”, деб ёзган Моралес Facebook’даги саҳифасида.
АҚШ президенти Дональд Трамп декабрь ойи бошида Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилиб, АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини у ерга кўчириш ҳақидаги қарорни имзолаган. Трампнинг бу қарори Исроилда ижобий қабул қилинган, бироқ қолган кўплаб давлатларда салбий муносабат уйғотган.
БМТ Бош ассамблеяси 21 декабрда АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорининг тан олинмаслиги ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Овоз бериш жараёнида ҳужжатни 128 давлат қўллаб-қувватлаган, 9 давлат, жумладан Гватемала унга қарши чиққан, 35 давлат бетараф қолган.
Мавзуга оид
10:15
ОАВ: АҚШ 21 февралдаёқ Эронга зарбалар беришга тайёр
09:27
Россия ва Киев делегациялари Женевадан учиб кетишдан олдин яна бир бор учрашди
06:00
Президент икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди
05:55