Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Саудия ҳукумати коррупцияда айбланаётганларнинг 20 га яқинини озод қилди
Саудия Арабистони подшоҳлиги сўнгги бир неча кун мобайнида коррупцияда айбланган 20 га яқин кишини озодликка чиқарди. Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.
Нашр манбаларининг гувоҳлик беришича, сўнгги бир ҳафта мобайнида озодликка чиқарилганлар орасида мамлакатдаги обрўли кишилар ҳам бор. Хусусан, собиқ молия вазири ҳамда Saudi Aramco давлат нефть компанияси раҳбариятига аъзолардан бири Иброҳим Абдул ал Ассаф шулар жумласидан. У Маккадаги масжидни кенгайтириш билан боғлиқ фирибгарликда гумон қилинган эди.
Бундан ташқари, шаҳзода Турки бин Холид, молия вазирининг собиқ ўринбосари ва Saudi Telecom раҳбари қўйиб юборилди. "Уларнинг барчаси озодликка чиқди – дея нашр саудиялик мулозим сўзларидан иқтибос келтиради. – Камида 20 киши озодликка чиқарилди, агар кўп бўлмаса". Манбанинг қайд этишича, тез орада коррупция бўйича суд эшитувлари бўлиб ўтади.
5 ноябрга ўтар кечаси валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон етакчилигидаги Коррупцияга қарши кураш олий қўмитаси Ар Риёддаги меҳмонхонага подшоҳ оиласининг ўнлаб аъзолари, давлат хизматчилари ва тадбиркорларни жойлаштирган эди. Улар молиявий жиноятларни содир этганликда ҳамда ўз лавозимларини суиистеъмол қилганликда айбланганди. Прокуратура маълумотларига кўра, 200 киши сўроқ қилинган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026