Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram ишида яна носозликлар юз берди
Фото: Газета.Ru
Telegram мессенжери ишида яна носозликлар рўй берди. Бундан интернет-ресурслар фаолиятини кузатиб борувчи Downdetector портали маълумотлари дарак бермоқда.
Фойдаланувчиларнинг хабарларига кўра, фотосуратларни юклаш жуда ҳам секинлашган.
Россияда Москва, Санкт-Петербург, Воронеж, Қозон, Самара, Перьм, Новосибирск, Томск, Красноярскдан бўлган фойдаланувчиларда муаммолар кузатилган.
Шунингдек Ўзбекистон, Украина, Беларусь, Германия, Италия, Франция, Испания, Голландия, Австрия, Эрон, Покистон ва бошқа давлатларда ҳам носозликлар кузатилган.
Мессенжер ишида аввалги узилиш 18 декабрь куни кузатилганди. Ўшанда Telegram асосчиси Павел Дуров уни фойдаланувчиларнинг сони ортиб кетгани билан изоҳлаганди.
Мавзуга оид
09:12 / 16.12.2025
Телефон хавфсизлиги: зарарли APK файллардан сақланиш бўйича тавсиялар
12:02 / 10.12.2025
Қарз сўрайдиган сохта таниш – Telegram’да профилни нусхалаш билан боғлиқ фирибгарлик кўпаймоқда
12:23 / 08.12.2025
Telegram Passkey функциясини ишга туширди, энди парол ва SMS киритиш шарт эмас
22:42 / 14.11.2025