Жамият | 18:08 / 26.12.2017
20267
2 дақиқада ўқилади

Бухорода водийлик фирибгар аёллар қўлга олинди

Фото: Photl

Ғиждувон туман ИИБга, Гаждумак МФЙ, Мирзаён қишлоғида  яшовчи, 1994 йилда туғилган, уй бекаси Ю.У. ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ.

У 2017 йил 15 сентябрь куни соат 11:30 ларда икки нафар номаълум шахслар, шундан бир нафари тахминан 40-45 ёшлардаги ва бир нафари 30-35 ёшлардаги аёллар унинг яшаш хонадонига келиб, эски палто ёқаси, эски танга, тилла тақинчоқ сотиб олиб юрганликларини айтиб, қулоғидаги зирагини тилла ёки тилла эмаслигини аниқлаб бераман, деб олиб, уни қандайдир суюқликка ботирганда, зирак қорайиб қолганлигини, шу тариқа унга тегишли 2 жуфт зирак ва 1 дона тилла занжирни шу тартибда суюқликка ботирганда қорайган тақинчоқларни 2 соат ичида тозалаб келтириб бераман, деб олиб, ўзини қулоғидаги зиракни бир пойини унга гаров сифатида қолдириб, унга ўзини “Нафиса” деб таништириб, умумий баҳоси 1.600.000 сўмлик 2 жуфт зирак ва 1 дона баҳоси 1.000.000 сўмлик тилла занжирини фирибгарлик йўли билан алдаб олиб кетганликларини билдирган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, Ю.У. билан шахсан фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракати ўтказиш давомида ушбу жиноятни, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Муқимий кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган С.Д. ва Наманган вилояти, Наманган шаҳар 2-Гулистон кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган Х.С. содир қилганликлари аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан С.Д. ва Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мавзуга оид