Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Бухорода “Армия ва ёшлар” фестивали
Жорий йилнинг 25 декабрь куни Бухоро шаҳрида аҳоли ва ёшлар иштирокида “Армия ва ёшлар” номли фестиваль ўтказилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ташкил этилган фестивалда беш мингга яқин ёшларга ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, Бухоро АРК мажмуасидан Боқий Бухоро монументигача бўлган масофада югуриш марафони уюштирилди. Шунингдек, фестивалда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг ўқув-спорт техника клублари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси томонидан техник имкониятлар намойиш этилди.
Марафонда ғолиб чиққан ҳарбий хизматчилар ва ёшлар Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.










Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026