Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Россиядаги президентлик сайлови ҳақида ўз фикрини айтди
Нурсултон Назарбоев Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.
Қозоғистон раҳбари билан учрашувда журналистлардан бири бу борада тегишли савол билан мурожаат қилган. Хусусан, журналист РФдаги сайловлар Қозоғистондаги сиёсий жараёнларга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги билан қизиққан.
"Россия – бизнинг яқин қўшни ва КХШТ бўйича маслаҳатчидир. Жуда жиддий, иқтисодий ва сиёсий шеригимиз. Умумий тарихга эгамиз. Қозоғистон ва қозоқлар бундай муносабатларни сақлаб қолишдан манфаатдор. Бу бизнинг мамлакат, ҳамда ишончим комилки, Россия манфаатларига мос", - дея айтиб ўтган Қозоғистон раҳбари.
"Оддий сайлов жараёни, Владимир Владимирович Путин ўз номзодини илгари сурди, мен унга барча соҳаларда муваффақиятлар тилайман, менинг ўйлашимча, у бу сайловлар фаворити. Менинг фикримча, бу тўғри. Россия Европанинг кўплаб мамлакатлари ва АҚШ босими остида қолган бундай мураккаб вақтда, Путин давлат арбоби сифатида бунга бардош бермоқда ҳамда халқни олдинга қараб олиб кетмоқда", - дея таъкидлаб ўтди Нурсултон Назарбоев.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026