Жамият | 18:10 / 27.12.2017
6829
2 дақиқада ўқилади

Автоуловлар ювиш шохобчасидан автоулов олиб қочган шахс ушланди

Янгийўл шаҳрида, жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат 16.35ларда, автоуловларни ювиш шохобчасида ёлланма ишчи бўлиб ишловчи “Жавоҳир” исмли номаълум шахс, ушбу шохобчага автоуловини ювиш учун олиб келган Жиззах вилоятида яшовчи, 1984 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги ушбу «Нексия» русумли автоуловини ювиш учун бериб, ўзи мижозлар кутиш хонасига кириб кетган вақтида “Жавоҳир” исмли шахс ушбу автоуловни автоуловлар ювиш шохобчасидан олиб қочган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида М.Н. бошқарувидаги ушбу автоулов Паркент туманида жойлашган қабристон олдидан соз ҳолда топилиб эгасига қайтарилди. Ушбу ҳолат юзасидан “Жавоҳир” исмли номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. “Жавоҳир” исмли номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда эди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Чиноз туманида яшовчи 1997 йилда туғилган Ж.С. содир этганлиги аниқланиб ушланди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Мавзуга оид