Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск электропикап ишлаб чиқаришга ваъда берди
Американинг SpaceX компанияси директори Илон Маск Tesla Model Y кетидан электропикап ишлаб чиқаришга ваъда берди.
"Model Y кетидан пикап ишлаб чиқарамиз. Деярли беш йилдан бери пикапнинг дизайн ва муҳандислик деталларига доир ғояларни миямда сақлаб келмоқдаман. Уни тез орада ишлаб чиқаришга ваъда бераман", - деди Маск Twitter фойдаланувчиларидан бирининг пикап ишлаб чиқариш илтимосига жавобан.
Октябрда Tesla Inc. компанияси мустақил бошқарув технологиясига эга Tesla Semi электр юк машинаси прототипини намойиш қилди. Маск тақдимотда электр юк машинасини яратиш жаҳон иқтисодиётини қазиб олинувчи ёнилғини қўллашдан озод қилувчи йўналишдаги навбатдаги қадам эканини таъкидлаганди. Tesla Semi'ни серияли ишлаб чиқаришга 2019 йилда старт берилади.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Маск: АҚШ армияси Starlinkʼни камикадзе дронларда қўллаган
23:39 / 18.05.2026
Илон Маск судда OpenAI раҳбари Сэм Алтманга ютқазди
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
22:36 / 10.03.2026