Жамият | 13:49 / 27.12.2017
29432
2 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг сердаромад актёрлари рейтинги тақдим этилди

Фото: Philstar

"Форсаж" фильми саккизинчи қисмининг муваффақиятидан кейин Вин Дизель 2017 йилнинг энг сердаромад актёри дея эътироф этилди. Forbes журнали йилнинг энг сердаромад актёрлари рейтингини тақдим этди.

Фото: Philstar

Фильмларнинг прокатда тўплаган даромадини ҳисоблаш билан шуғулланувчи Box Office Mojo портали маълумотларига кўра, Дизель иштирокидаги фильмлар бир йилда 1,6 миллиард доллар келтирган, бу пулларнинг учдан бири "Форсаж" улушига тўғри келади. Рейтингнинг иккинчи ўрнини 1,5 миллиард доллар даромад билан Дуэйн Жонсон эгаллади. Таъкидлаш жоизки, у ҳам "Форсаж"нинг саккизинчи қисмида суратга тушган.

Фото: Philstar

Учинчи  поғонада Галь Гадот — прокатда 820 миллион доллар тўплаган "Мўъжиза аёл" фильми қаҳрамони. Гадот иштирокидаги фильмлар бир йилда жами 1,4 миллиард даромад келтирган.

Энг сердаромад актёрлар ўнлигидан, шунингдек, Эмма Уотсон, Жонни Депп, Дэйзи Ридли, Том Ҳолланд, Крис Прэтт, Крис Хемсворт ва Жон Бойегалар ўрин олган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид