Жаҳон | 11:05 / 27.12.2017
10080
1 дақиқада ўқилади

Трамп 2018 йил «ажойиб» бўлишини ваъда қилди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, 2018 йил Америка компаниялари ҳамда фонд бозори учун жуда муваффақиятли бўлади.

«Йил компаниялар учун ва иш ўринларини яратиш борасида муваффақиятли бўлади! Фонд бозори яна бир жуда муваффақиятли йилга тайёр!» - дея ёзган Трамп твиттердаги саҳифасида.

Унинг фикрига қараганда, кейинги календарь йили барча белгиларига кўра, бизнес учун жуда яхши бўлади. Бу, хусусан, янги солиқ ислоҳоти туфайли ҳам юз беради.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 22 декабрь куни солиқ ислоҳоти тўғрисидаги фармонни имзолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид