Жаҳон | 15:40 / 27.12.2017
13515
1 дақиқада ўқилади

Туркияда яна оммавий ҳибсга олишлар рўй берди

Фото: Reuters

Туркия полицияси Истанбулдаги университетнинг 54 ходимини қўлга олди, ушбу олий таълим муассасаси 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг ёпилганди. У мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорликда гумонланган, деб хабар бермоқда Reuters.

Полиция Фотиҳ университети ўқитувчилари ва ходимларини ҳибсга олиш учун умумий ҳисобда 171 та ордер берган. Университет, тахминларга кўра, Гулен билан қалин алоқаларга эга бўлган.

Университетнинг ўзи давлат тўнтаришига уриниш ҳолатидан сўнг давлат фармони билан ёпилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид