Ўзбекистон | 20:30 / 27.12.2017
7063
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маблағи ҳисобидан Ўш шаҳрида 630 ўринли мактаб қурилади

Фото: oshcity.kg

2017 йилнинг 28 июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Битимнинг мақсади Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва уни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топширишдан иборат.

Ўзбекистон Ўш шаҳрида мактаб қуриб беради

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид