Бухорода жиноий гуруҳ фош этилди
Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани Доригар МФЙ, Доригар қишлоғида яшовчи, 1995 йилда туғилган А.П. ва Шодлик МФЙ, Қиёт кўчаси 37-уйда яшовчи, 1992 йилда туғилган М.Ҳ. олдиндан жиноий тил бириктириб ўғирлик қилиш мақсадида, Вардонзе МФЙ Явшунтепа чўл массиви ҳудудидаги “Жилвон-Ривож” фермер хўжалиги раҳбари Д.Ҳ.га тегишли бўлган 24 бош қўйларини фермер хўжалиги дала майдонидан яширин равишда ўғирлаб кетганликлари аниқланди, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида А.П. ўзининг жиноий ҳаракатларига бошқа бир жиноий шериги, Бобур МФЙ Талалион қишлоғида яшовчи, 1993 йилда туғилган А.Б.ни шерик қилиб у билан бирга Вардонзе МФЙ Мирзоқули чўл массиви ҳудудидаги дала майдонидан Жилвон МФЙ, Чақар қишлоғида яшовчи Т.Р.нинг 12 бош қўйларини ва 1 бош эчкисини ҳам яширин равишда ўғирлаб кетганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан А.П. Д.Ҳ. ва А.Б.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 169-м. 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
22:36 / 26.09.2024