«Арсенал» сафарда ғалаба қозонди
Англия Премьер-лигасининг 20-тури доирасидаги сўнгги учрашув «Арсенал» ва «Кристал Пэлас» ўртасида кечди. «Селхерст Парк» стадионида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар жамоаси 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.
«Канонирлар» 25-дақиқада Шкодран Мустафининг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди. «Бургутлар» иккинчи бўлим бошида жавоб қайтаришди — голга Эндрос Таунсенд муаллифлик қилди. 62-дақиқада меҳмонлар жамоаси яна олдинга чиқди — Алексис Санчес аниқ зарба берди. Бир неча дақиқа ўтиб Санчес дублни расмийлаштирди. Ўйин охирида Жеймс Томкинс ҳисобни қисқартирди — 2:3.
Эндиликда АПЛ турнир жадвалида «Арсенал» 37 очкоси билан олтинчи ўринда бормоқда, «Кристал Пэлас» эса 18 очкоси билан — 16-поғонада жойлашган. Рой Ҳожсон жамоасининг 8 учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди.
Англия чемпионати
20-тур
Кристал Пэлас – Арсенал 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар: 0:1 – 25 Мустафи, 1:1 – 49 Таунсенд, 1:2 – 62 Санчес, 1:3 – 66 Санчес, 2:3 – 89 Томкинс.
Кристал Пэлас – Сперони, Келли (Фосу-Менса, 80), Томкинс, Дэнн, Шлупп, Таунсенд, Кабай (Макартур, 53), Миливоевич, Лофтус-Чик (Сако, 70), Бентеке, Заа.
Арсенал – Чех, Чемберс, Мустафи, Косьельни, Беллерин, Чака (Мэйтленд-Найлз, 87), Уилшер, Колашинац, Ўзил, Санчес, Ляказетт (Коклен, 75).
Огоҳлантиришлар: Чемберс (29), Заа (45).
Мавзуга оид
11:06 / 06.10.2024
«Реал»да қўрқинчли жароҳат, Англияда пешқадамларнинг муаммолари. Кун ўйинлари
12:23 / 02.10.2024
«Арсенал» «ПСЖ»га имкон қолдирмади, «Барса» ва «Сити» истаганча гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:13 / 29.09.2024
«Палмер»да покер, «Барса» 4 та гол ўтказди. Европада кун ўйинлари
15:41 / 26.09.2024