Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
УХХ раҳбари рус махсус хизматларига қийинчилик туғдирадиган янгиликни айтди
Россия билан чегарада биометрик назорат тизимини жорий қилиш Украина миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва рус махсус хизматлари ходимларининг ишини қийинлаштиради. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицак хабар берган.
«Россия Федерацияси билан чегарани кесиб ўтиш учун биометрик паспортларнинг жорий қилиниши Украина миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу биринчи навбатда рус махсус хизматлари ишини анча қийинлаштиради», - дея унинг сўзларини келтиради Интерфакс-Украина.
Грицакнинг таъкидлашича, биометрик назоратни жорий этиш турли жиноятларга алоқадор бўлган одамларни аниқлаш жараёнини тезлаштиради.
«Албатта, биометрик назоратнинг жорий этилишида баъзи нарсалар Россия билан чегарани кесиб ўтишда қўшимча мушкулликлар туғдиради. Бироқ қонунни бузмаган одамлар қўрқмаса ҳам бўлади», - дея қўшимча қилиб ўтди УХХ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, биометрик маълумотларни қайд этиш тизими 2018 йилнинг 1 январидан Киев халқаро аэропортлари ва Украина давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида тўла ҳажмда ишлай бошлайди.
Мавзуга оид
10:35
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026