Ўзбекистон | 11:42 / 29.12.2017
27888
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия тинч атом бўйича битим имзолади

Фото: РИА "Новости"

Ўзбекистон ва Россия жума куни атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳадаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро битимни имзолади. Бу ҳақда «Росатом» давлат корпорацияси ахборот хизмати хабар берган.

Ҳужжат Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачев томонидан имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ўзаро алоқалар учун ҳуқуқий асос яратади.

«Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун истиқболли йўналишлар орасида Ўзбекистон атом энергетикаси учун миллий инфратузилмани яратиш ва такомиллаштириш ҳамда кадрларни тайёрлаш, мамлакатда АЭС ва тадқиқот реакторларини қуриш, шунингдек уларни бутун цикл давомида қўллаб-қувватлаш кабилар бор», - дейилади хабарда.

Шунингдек қўшма ишларнинг эҳтимолий йўналишлари орасида Ўзбекистон минерал-хомашё базасини ўрганиш билан уран конларини қидириш ва ўзлаштириш, уран моддасини сақлаш бўйича махсус жойларни асл ҳолатига қайтариш, радиофаол изотопларни ишлаб чиқариш ва уларни саноатда, тиббиёт ҳамда қишлоқ хўжалигида қўллаш, бошқа илмий тадқиқотлар бор.

Битим аниқ лойиҳалар ва илмий тадқиқотларни бажариш учун қўшма ишчи гуруҳларни ташкил этиш, экспертлар билан алмашиш, семинарларни ташкиллаштиришни ҳам назарда тутади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти