Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ИШИД бўйича айбловга жавоб қайтарди
Пентагонда АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги баёнотларни бемаъни гап, деб аташди. Бу ҳақда ҳарбий маҳкама расмий вакили Ребекка Риберих маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА «Новости».
«АҚШ ИШИДни қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги баёнотлар ёлғон ва бемаъни гапдир. Биз ИШИДни тайёрлаётганимиз йўқ. Биз ИШИД жангариларини йўқ қилиш ёки ушлаш устида шериклар билан ишламоқдамиз», - дея айтиб ўтди Риберих.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SANA ахборот агентлиги АҚШ вертолётлари ИШИД етакчиларини Суриянинг Даур-аз-Зор вилоятидан Ҳасака вилоятига эвакуация қилгани ҳақида хабар тарқатганди.
Мавзуга оид
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026