Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 23:10 / 30.12.2017
28596
1 дақиқада ўқилади
Фото: Лукаку ўйин вақтида ҳушидан кетди
Англия чемпионатининг 21-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ва «Саутҳемптон» учрашуви вақтида кўнгилсиз воқеа рўй берди.
Ўйиннинг 8-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку тўп учун курашда рақиб ҳимоячиси Худт билан тўқнашиб кетди ва ҳушини йўқотиб газонга қулади. Унга тиббий ёрдам кўрсатиш учун чиқиб келган шифокорлар охир-оқибат уни замбилда кўтариб майдондан олиб кетишди.
Ушбу тўқнашув туфайли ўйин 6 дақиқага тўхтаб қолди, Лукакунинг ўрнига ўйинни Маркус Рэшфорд давом эттирди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш