ИШИД жангарилари Суриянинг қаерида яширинаётгани айтилди
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг бир қисми Суриядаги Фурот дарёси водийси ўрта қисмида яширинмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
«Уларнинг бир қисми қочиб кетди. Урушда шундай ҳолат кўп учрайди. Улар, афтидан, Фурот дарёси водийсининг ўрта қисмига ўтиб кетишган. Ҳозирда биз уларнинг халифалигини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқдамиз, шунингдек айбсиз инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга уринмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Мэттис.
Телеканалнинг Reuters’га таянган ҳолда хабар беришича, Сурия ва Ироқ ҳудудида айни дамда ИШИДнинг тахминан 1 мингга яқин жангариси қолаётган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари сони 35 мингдан 1 минг кишига қадар камайгани ҳақидаги хабарларни ўз президентлиги билан боғлаганди.
Мавзуга оид
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
11:30 / 01.10.2024
БМТ: 100 000 киши Ливандан Сурияга қочди
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
16:11 / 09.09.2024