Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Югурдаклар». КХДР ўзининг ядровий салоҳияти бўйича баёнот берди
КХДР ўз ядровий салоҳиятини ривожлантириш бўйича режалардан воз кечмайди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Марказий телеграф агентлиги баёнотида айтилади, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Бизнинг партия ва давлат, социалистик Кореянинг янги йилдаги йўлини кўрсатиб, ўз принципиал позициялари ҳақида маълум қилишди. Биз мудофаа қудрати ва огоҳлантирувчи зарбага жавоб қайтариш имкониятини ривожлантириб борамиз. Бунда ядровий кучлар энг асосий жиҳатга айланади ҳамда бу АҚШ ва унинг югурдаклари томонидан ядро таҳдиди ҳамда шантаж йўқ бўлмагунга қадар давом этади», - дейилади хабарда.
Шунингдек Корея Марказий телеграф агентлиги баёнотида айтилишича, 3 сентябрь кунги водород бомбасининг синови – бу «бизнинг мамлакатни жаҳондаги ядро қуролига эга қудратли давлат даражасига кўтарган буюк ғалабадир». Пхеньяннинг ишонч билдиришича, шу сабабдан ҳам ядро урушининг олди олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль АҚШ ва КХДР бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:56 / 10.04.2026