Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳукумати намойишчиларнинг ўлимида «хорижлик жосуслар»ни айблади
Эрон ҳукумати маълум қилдики, мамлакатда рўй бераётган намойишлар вақтида икки киши ҳалок бўлишида ҳуқуқ-тартибот органлари эмас, «хорижлик жосуслар» айбдордир. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.
«Полиция ва хавфсизлик хизмати кучлари ҳеч қандай ўқ узмади. Биз бу ишда инқилоб душманлари қўли борлигини кўрдик. Намойишчиларнинг ўлимига хорижлик жосуслар айбдордир», — дея маълум қилган Луристон вилояти губернаторининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Ҳабибуллоҳ Хўжастеҳпур.
Бундан аввалроқ Луристондаги Доруд шаҳрида рўй берган тартибсизликлар вақтида икки киши ҳалок бўлиб, 6 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026