Жаҳон | 22:40 / 31.12.2017
4620
1 дақиқада ўқилади

Колорадода полиция билан отишма рўй берди

Американинг Колародо штати Дуглас округи ҳудудида отишма келиб чиқиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 6 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ҳудуд шерифи матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлган - полициячи, жароҳатланганларнинг 4 нафари ҳам полициячилардир. Бундан ташқари, отишма рўй берган ҳудудда тинч аҳоли вакиллари бўлган икки киши жароҳатланган.

Полициянинг қўшимча қилишича, ҳужум қилган шахс йўқ қилинган.

Отишма тафсилотлари маълум эмас. Полициячилар отишма ҳудудига маиший муаммодан кейин рўй берган жанжал туфайли чақирилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид