Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неймар «Олтин самба» совринини қўлга киритди
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар 2017 йил якунига кўра, «Олтин самба» мукофотини олди.
25 ёшли ҳужумчи учинчи марта (2014, 2015, 2017) нуфузли совринни қўлга киритиб, ватандоши ва «Пари Сен-Жермен» клубидаги жамоадоши Тиаго Силва (2011-2013) билан тенглашиб олди.
Маълумки, бу мукофот Европада тўп сурадиган энг яхши бразилиялик футболчига топширилади. Ғолиб журналистлар, мухлислар ва собиқ футболчилар томонидан аниқланади.
Бу йилги сўровнома натижалари қуйидагича бўлди: Неймар (27,71%), Филиппе Коутиньо («Ливерпуль», 16,64%), Марсело («Реал», 14,43%), Паулиньо («Барселона», 13,64%) ва Каземиро («Реал», 7,19%).
Таъкидлаш жоизки, мухлислар орасидаги сўровномада Паулиньо (31,83%), собиқ футболчилар сўровномасида Неймар (39,39%), журналистлар орасидаги сўровномада Марсело (30,30%) ғолиб бўлди.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
20:47 / 22.04.2026
«Барселона» собиқ ҳужумчиси Неймар фирибгарлик иши бўйича оқланди
20:42 / 03.06.2025
Неймар қўл билан гол урмоқчи бўлди ва қизил карточка олди
19:54 / 12.02.2025