Эрон олий раҳбари намойишларга муносабат билдирди
Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакатдаги норозилик намойишларига изоҳ бериб, «душманлар» Эрон халқига зарар етказиш учун «пул ва қурол»ни қўллаган ҳолда, исталган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий Mehr агентлиги хабар берди.
Эроннинг йирик шаҳарлари – Теҳрон, Машҳад, Исфахон ва Рештда 28 декабрдан оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, намойишлар давлатдаги ички муаммолар туфайли, шунингдек бошқа мамлакатлар фитнаси билан ўтказилмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, норозилик намойишлари вақтида камида 20 киши ҳалок бўлди. Теҳронда сўнгги уч кун ичида тахминан 450 киши қўлга олинди.
Агентликнинг хабар қилишича, Хоманаий «душманлар барча воситалар, жумладан пул ва қурол билан ҳам бирлашиб, давлат ҳокимиятига зарар етказишган ҳаракат қилишмоқда».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний мамлакатдаги норозилик акциялари Теҳрон билан қатор давлатлар олиб бораётган «бевосита уруш» доирасида бўлиб ўтаётгани ҳақида маълум қилганди. Шамхоний душанба куни чиқиш қилиб, Эрондаги норозилик намойишлари ортида АҚШ, Буюк Британия ва Саудия Арабистони турганини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024