Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқдан бўйин товлашди, лицензияни “унутишди”
Муборак туманидаги “Муродбой-Суҳроббой” МЧЖда солиқ қонунчилигига риоя қилиниши ва бюджет билан ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши юзасидан ўтказилган текшириш материаллари ўрганилганда, бир қанча қинғирликларнинг гувоҳи бўлинди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Аниқланишича, МЧЖ мансабдорлари 2011-2015 йиллар давомида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўланиши лозим бўлган жами 158 млн 815 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келишган экан.
Устига-устак, МЧЖ томонидан 2011-2013 йиллар давомида 128 млн 804 минг сўмлик пишиқ ғишт ишлаб чиқарилган бўлса-да, мутасаддилар бу борада тегишли лицензия олишни “унутишган”лиги маълум бўлди.
Қинғирлик гўёки ёғ сингари сувнинг устига қалқиб чиқиб туради. Бу кимсаларнинг қилмишларини ҳужжатлар рўй-рост фош этиб турарди.
Ўзбекистонда ишбилармонларнинг манфаатлари ҳар томонлама ҳимоя қилинаётган, уларга бир қатор имкониятлар ва имтиёзлар яратилаётган бир шароитда бу шахслар бунга жавобан улардан фойдаланиб, ўз бизнесларини ривожлантириш, юрт тараққиётига ҳам ҳисса қўшиш ўрнига жиноятга қўл урганликлари, афсусланарли ҳолатдир. Суд ҳукмига асосан МЧЖ мутасаддиларига тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
09:48 / 02.05.2026
Қашқадарёда трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси 46 кг гашиш билан ушланди
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
14:21 / 08.04.2026