Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистонга таклиф билан чиқди
Фото: KUN.UZ
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Самарқанд ва Бухоро шаҳрини Тожикистон пойтахти билан боғловчи янги авиарейсларни йўлга қўйиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «АП» Тожикистон ҳукуматидаги вазиятдан хабардор манбага таянган ҳолда маълум қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томонининг таклифи ўрганилмоқда ва яқин вақт ичида Тожикистон ушбу масала бўйича тегишли қарор қабул қилади.
Манбанинг ишонч билдиришича, Тожикистон томонининг бу масала бўйича қарори ижобий бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўтган йилнинг апрель ойи ўрталарида 1992 йилда тўхтатиб қўйилган Тошкент – Душанбе – Тошкент авиарейсини бир томонлама тартибда тиклади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тожикистон пойтахтига парвозни ҳафтасига бир марта - сешанба куни А320 самолётларида амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
11:51 / 16.01.2026
Бухорода рейд: ноқонуний ов ва илон билан “цирк” томошаси аниқланди
23:12 / 14.01.2026