21:45 / 05.01.2018
11774

Facebook асосчиси 2018 йилни нимага бағишлаши ҳақида маълум қилди

Фото: Gizmodo

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ҳар йили ўз олдига аниқ бир йўналишдаги мақсадни қўяди — масалан, 2016 йилда у "Темир одам"даги Жарвисга ўхшаш" уй сунъий интеллектини ишлаб чиқиш билан шуғулланди, 2015 йилда — ойига иккитадан китоб мутолаа қилди, 2017 йилда эса — Американинг барча штатларини айланиб чиқди. 

Цукерберг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 2018 йилда алоҳида бир мақсад бўлмаслиги, у бу йилни ижтимоий тармоқ олдидаги мураккаб муаммолар ва уларни ҳал қилишга бағишлаши ҳақида ёзган. Гап сиёсий фалсафа, медиа фаолияти, ҳукумат ва бошқа масалалар ҳақида бормоқда.

Шундай масалалар орасида, Цукербергнинг таъкидлашича, технологиялар алоҳида ўрин тутади - хусусан, 2017 йилда машҳур бўлган марказлашмаган тизимлар, блокчейн ва криптовалюталар. 

"2000-йилларда биз технологиялар марказлашмаслик ҳолатини келтириб чиқаради ва тармоқдаги ҳар бир фойдаланувчига куч беради, деб йўлагандик. Бироқ биз кутгандек бўлмади: йирик компанияларнинг кичик гуруҳи бошқарувни ўз қўлида ушлаб турди — яъни, аксинча, уни марказлаштирди. Ишлаб чиқарувчилар шифрлаш ва криптовалюталар каби янги технологиялар ёрдамида уни одамларга қайтаришга ҳаракат қилишмоқда, бироқ марказлашмаган технологияларни назорат қилиш қийинроқ. Мен уларнинг барча ижобий ва салбий томонларини ўрганиб чиқмоқчиман - бундай ишланмаларни бизнинг сервисларимизда қандай қўллай олишимиз мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилмоқчиман", - дейди Цукерберг. 

Top