Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган “одамфуруш” аёл Дубайда қўлга олинди
Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2011 йилдан буён қидирувда бўлган Бухоро шаҳарда яшовчи, 1973 йилда туғилган Л.Ҳ. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. “Одамфуруш аёл” Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниб, унга нисбатан қонунларда белгиланган жазонинг муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилди.
Ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2015 йилдан буён қидирувда бўлган, Ғиждувон шаҳар М.Ашрафий кўчаси 72-уйда яшовчи, 1977 йилда туғилган А.О. Россия Федерациясининг Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Мавзуга оид
18:53
Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
12:10 / 27.05.2026